Эрозияга учраган типик бўз тупроқларда ўғитларни табақалаштириб қўллашни тупроқ намлик режимига таъсири.

Authors

  • Х.Х.Норхўжаев. Мустақил тадқиқотчи Author

Abstract

Ер русурсларидан оқилона фойдаланиш, тупроқ қатламларини эрозиядан ва ифлосланишлардан муҳофаза қилиш чора тадбирларини ишлаб чиқиш ва ғалла экинларидан юқори ҳамда сифатли ҳосил олиш шу куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб келмоқда. Кўп йиллик экспериментал тадқиқотлар ва республикамизнинг илғор хўжаликлари тажрибаси шуни кўрсатадики, суғориладиган майдонларда минерал ва органик ўғитларни қўллаш самарадорлигини ошириш ғалла ҳосилдорлиги ва дон сифатини яхшилашнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Деҳқончиликда ўғитлардан фойдаланишни анъанавий усулларидан воз кечиб, уларни самарадорлигини оширишни илмий асосланган йўларини топиш керак. Республикамизнинг жанубий минтақаларда ғалла, шу жумладан кузги буғдой етиштиришни янада ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд. Бу эса ғалла ўсимликларидан юқори ҳосил олиш, уни етиштириш учун қулай шарт-шароитларни яратишни тақозо этади. Қишлоқ хўжалиги экинларини озиқлантириш ва суғориш режимини бошқариш ғалладан юқори ҳосил олишни белгилаб берувчи асосий омилдир. Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган экин майдонлари турли даражада сув эррозиясига (ирригацион) учраган. Эрозия таъсирида тупроқнинг устки унумдор қисмининг ювилиши (емирилиши) натижасида тупроқнинг асосий хосса-хусусиятлари кескин ёмонлашади ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ва дон сифати ҳам мутаносиб равишда маълум даражада ёмонлашади. Сурхондарё вилояти Денов тумани атрофида тарқалган типик бўз тупроқларнинг эрозияланиш даражасини ўрганиб, эрозияга қарши кураш элементлари асосида тупроқни агрофизик, сув-физик хоссаларини, тупроқ унумдорлигини яхшилаш мақсадида илмий тадқиқотлар ишлари амалга оширилди. Тадқиқот ишларимиз қиялик даражаси 3-50 бўлган эрозияланган экин майдонларида тупроқ унумдорлигини яхшилаш ҳамда буғдой ҳосилдорлиги ва дон сифатини оширишда хўжаликда қўлланилаётган маъданли ва минерал ўғитларни қиялик бўйлаб табақалаштириб қўллаш асосида амалга оширилди.  Қуйида бажарилган тадқиқотимизнинг айрим вариантларидан олинган натижаларни маълумот сифатида бериб ўтамиз. 

Downloads

Published

2026-06-10