ЭЛ АРДОҚЛАГАН ОЛИМА

Authors

  • И.Йўлдошев Филология фанлари доктори, профессор. Author
  • Н.Досанов Филология фанлари номзоди, доцент. Author

Abstract

Ташкил этилганлигининг 90 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўрилаётган республикамизнинг йирик олий ўқув юртларидан бири ҳисобланган Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида илм-фанимизнинг кўплаб буюк дарғалари меҳнат қилишган. Мурод Шамс, Яҳё Ғуломов, Фаттоҳ Абдуллаев, Виктор Решетов, Натан Маллаев, Ҳакимжон Ҳомидий, Шарифа Абдуллаева,  Шопўлат Абдуллаев, Мақсуд Шайхзода, Александир Боровков, Теша Салимов, Саидзода Усмонов, Аюб Ғуломов, Қудрат Аҳмедов, Аъзам Шерматов, Ҳамиджон Хомидий шулар  жумласидандир. Юқорида номлари зикр этилган Фаттоҳ Абдуллаев, Виктор Решетов, Александир Боровков, Теша Салимов, Саидзода Усмонов, Аюб Ғуломов сингари  буюк тилшунослардан илм ўрганиб, сабоқ олиб кейинчалик мана шу илм дарғалари қаторидан муносиб жой олган, бутун умрини тилшунослик илмига ва ёшларга дарс беришга бағишлаган инсонлардан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор Мазлума Асқаровадир

Downloads

Published

2025-03-28