Суғориладиган типик бўз тупроқларда полимер ва ўғитларнинг эгатдаги сувнинг тезлигига таъсири. Денов тумани Ш.Қобилов ж/х “Эркин” ф/х. 2006 йил, ноябрь.

Authors

  • Норхўжаев Ходихон Хамдамович. Мустақил изланувчи Author

Abstract

Ҳозирги пайтда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ирригация эрозиясининг олдини олиш, қиялиги мавжуд экин майдонларидан барқарор ҳосил олиш муҳим агротехник вазифалардан ҳисобланади. Республикамиз қишлоқ хўжалигида қиялиги мавжуд (3-50градус) экин майдонларидан ҳам кўп фойдаланилади. Қиялиги мавжуд майдонларда суғоришда эгат бўйлаб ҳаракатланаётган сув тезлиги тупроқ заррачаларининг ювилиши, озиқ моддаларнинг кўчиши ва сувдан фойдаланиш самарадорлигига, олинадиган ҳосил миқдори ва сифатига ўз таъсирини кўрсатади. Шу сабабли тупроқнинг эрозияланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда қўлланиладиган ўғитлар ва полимерларни қўллашнинг сув ҳаракатига таъсирини ўрганиш долзарб аҳамиятга эга ҳисобланади. Денов туманидаги суғориладиган типик бўз тупроқларда минерал ва органик ўғитлар ҳамда К-9 полимерининг эгатдаги сув тезлигига  таъсирини тупроқнинг турли қисмлари бўйича баҳолаш ишлари тажриба асосида бажарилди. Қуйидаги жадвал маълумотлари асосида ўрганиш натижаларини кўришимиз мумкин.

Downloads

Download data is not yet available.

Downloads

Published

2026-10-14