КИБЕРЖИНОЯТЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ ТАШКИЛИЙ-ТЕХНИК ЧОРАЛАРИ: ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАНИ МИЛЛИЙ ТИЗИМГА ИМПЛЕМЕНТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Authors

  • Марзажонов Шохрухбек Собиржонович Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқоти институти мустақил изланувчиси Author

Abstract

Тезисда кибержиноятларнинг трансчегаравий ва аноним хусусияти миллий хавфсизлик ҳамда иқтисодий барқарорликка таҳдид сифатида баҳоланади. Профилактиканинг самарадорлиги ташкилий-ҳуқуқий механизмлар (норматив базани такомиллаштириш, давлат-хусусий шериклиги, ахборот алмашинуви, кадрлар салоҳияти) ва техник ечимлар (CERT/CSIRT, криптография, инцидентларга тезкор жавоб, реал вақт мониторинги) уйғунлигига боғлиқ экани асосланади. Илғор тажриба сифатида ЕИ (NIS2, “Secure by Design/Default”), АҚШ (NIST CSF, “Zero Trust”, “Assume Breach”), Хитой (MLPS 2.0) каби ёндашувлар қиёсий таҳлил қилинади. Ўзбекистоннинг GCI 2024 контекстида миллий тизимни кучайтириш учун мажбурий инцидент хабарномаси, секторал CSIRTлар, кибер-аудитни институционаллаштириш ва рақамли маҳсулотлар хавфсизлигига доир стандартларни ҳуқуқий мустаҳкамлаш бўйича таклифлар илгари сурилади.

Downloads

Published

2026-04-16